info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ака-ука қиличбозлар — фахримиз

Ака-ука қиличбозлар — фахримиз
timeicon 22-07-2022

 

 Сидиков Зафар – 19 ёш. Спортнинг қиличбозлик тури билан 9 йилдан бери мунтазам шуғулланиб келади.

 Зафар Бишкекда ўрта ёшлилар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни, катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган. 2021-йил Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлган.

 Мақсади — жаҳон чемпиони бўлиш ва Олимпиада ўйинларида юртимиз шаънини ҳимоя қилиш.

 Сидиков Муҳаммадюсуф – 18 ёш. У ҳам спортнинг шу турига 9 йилдан бери қатнашади.

– Дадамнинг дўсти қиличбозлик бўйича мураббий бўлган. Уларга ҳавас қилиб, бизни ҳам шу спорт тури бўйича тўгаракка олиб борганлар — дейди спортчи.

 Муҳаммадюсуф қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2-ўрин совриндори. Олимпия захиралари коллежлари ўртасида бўлиб ўтган "Олимпия чўққилари" Ўзбекистон чемпионатида эса 1-ўринни қўлга киритган.

 Ака-ука спортчиларга муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech