Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантиради;
оммавий тадбирларни, шу жумладан, туман ҳокимлигининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон ҳужжат шаклида ахборот тақдим этади;
Ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар мониторингини олиб боради;
Туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.
Туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади;
ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун туман ҳокимлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;
Туман ҳокимлиги фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Туман ҳокимлигининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;
Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;
Туман ҳокимлиги фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Туман матбуот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.