Унга кўра, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 %лик пунктдан ошган қисмига тўланади.
✅ Эндиликда фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб этиш ҳуқуқи берилди.
✅ 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида: субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олиш бўйича аризалар 2021 йил 20 декабргача қабул қилинади ва 2021 йил 25 декабргача кўриб чиқилади.
✅Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномалар улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
✅Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар 2021 йил 10 декабрга қадар амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади.
✅Субсидиялар сотиб олинаётган квартираларнинг майдони ва нархи 2021 йил учун ўрнатилган квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади.
✅2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидилар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилнади.