info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Лойиҳа, пудрат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз

timeicon 04-12-2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 177-сон қарорига мувофиқ 2021-2023 йиллар давомида жами 89 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш чора-тадбирлари белгиланган.

Хусусан, туманимизнинг “Орият” маҳалласида 720 ўринли, “Янги Чоштепа” маҳалласида 330 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноларининг лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан декабрь ойида бошлаш режалаштирилган.

Ушбу объектлар қурилиши бўйича шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлардан келиб тушган таклифлар туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

Ҳамкорлик истагини билдирганлар, лойиҳачи (пудрат) ташкилоти ҳақидаги маълумотлар йиғма жилдини 2021 йил 11 декабрь соат 18-00гача туман архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш мажмуасига тақдим этиши сўралади.

Мурожаат учун: 71-210-60-08

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech