Диққат эълон!
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги 5 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича тендер(танлов) ўтказилади.
Халқ депутатлари туман кенгашлари хусусий шерикларнинг энг мақбул таклифларни танлаб олишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-апрелдаги ПҚ-118-сонли қарори асосида қуйидагилар талаб этилади:
хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар миқдори маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан кам бўлиши;
хусусий шерикларнинг солиқ тўловчи сифатида ишончли бўлиши ва охирги йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 3 млрд сўмдан кам бўлмаслиги.
Ҳужжатлар 11-августга қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун:
+99871-210-60-35;
+99871-210-60-42