info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ундирилган қарздорлик ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди

Ундирилган қарздорлик ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди
timeicon 12-04-2023

Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт тумани бўлими давлат ижрочиси З.М.Ворисов иш юритувида, Чилонзор туман нотариусининг 29.03.2023 йилдаги 202302259000640-сонли ижро хатига асосан қарздор Муратов Рихсивой Ахмедовичдан ундирувчи «CЛEВEР МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИ» МЧЖ фойдасига 27.165.947,93 сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги «НEХИА-3», давлат рақами 01З086ФБ бўлган автотранспорт воситасига қаратиш билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушган.

Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан 08.04.2023 йил куни автотранспорт воситаси хатланиб вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 11.04.2023 йил куни қарздорлик тўлиқ ундирилди ҳамда ундирилган қарздорлик ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Юқоридаги ижро ҳужжатиннинг амалда ижроси таъминланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech