Туманимизнинг 2022 йил учун экспорт режаси 87,0 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 85,0 млн. АҚШ доллари саноат ва 2,0 млн. АҚШ доллари мева-сабзавот маҳсулотларини ташкил қилиб, мазкур режа туманимизнинг 26 та ишлаб чиқарувчи экспортёр корхоналар томонидан бажарилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойлари учун белгиланган режа 9,7 млн. АҚШ доллари бўлиб, амалда 28 февраль ҳолатига кўра, 24,3 млн. АҚШ доллари ёки режага нисбатан 251,1 фоизга бажарилди.
Дастурдан ташқари қўшимча 9 та корхона экспортга жалб қилиниб, улар томонидан 2,5 млн. АҚШ доллари қийматида маҳсулот экспорт амалга оширилди.