info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб -қувватлаш борасида туманимизда самарали ишлар амалга оширилмоқда

«Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб -қувватлаш борасида туманимизда самарали ишлар амалга оширилмоқда
timeicon 21-01-2022


Хабарингиз бор, «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб -қувватлаш борасида туманимизда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманда «Темир дафтар»га киритилган муҳтож оилаларга «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 6 млрд 771 млн сўм миқдорида ёрдамлар кўрсатилди.

«Saxovat.argos.uz» тизимига киритилган 9 287 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 9 279 нафари (99.9 фоиз) ишга жойлаштирилди.

Бугунги кун ҳолатига туманда «Темир дафтар»да қолган ёрдамга муҳтож оилалар сони 665 тани, оила аъзолари сони 2 279 нафарни ташкил қилади.

Ушбу оилаларнинг ижтимоий ҳолати қуйидагилар:

- 261 та оила (942 нафар оила аъзоси) меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд оилалар;

- 113 та оила (388 нафар оила аъзоси) якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аъзолари бор оилалар;

- 251 та оила (841 нафар оила аъзоси) кўп фарзандли эҳтиёжманд оилалар;

- 89 та оила (277 нафар оила аъзоси) ҳақиқатда эҳтиёжманд, даромад манбаини йўқотган ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги бор оилаларни ташкил этади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech