info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Қарздор томонидан юқоридаги қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилди ҳамда ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таъминланди

Қарздор томонидан юқоридаги қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилди ҳамда ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таъминланди
timeicon 13-04-2023

Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт тумани бўлими бошлиғи 1-даражали юрист Н.Н.Арипов иш юритувида Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Назимов Миржалол Ғайрат ўғлидан ундирувчи давлат фойдасига жами 44 та 25.340.000 сўмлик маъмурий жарима ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича муқаддам қарздорга бир неча бор тушунтириш хамда огоҳлантириш ишлари олиб борилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган «Cobalt» русумли давлат рақами 01Y341RB бўлган автотранспорт воситаси хатланган.
Шундан сўнг қарздор томонидан юқоридаги қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилди ҳамда ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таъминланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech