info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаёт тумани прокурорининг туман аҳолисига мурожаати

Янгиҳаёт тумани прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
timeicon 22-05-2025

Aссалому алайкум,
Ҳурматли туманимиз фуқаролари ҳамда меҳмонлари !

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, “Инсон қадри учун” езгу ғояси асосида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Инсон қадри улуғланаётган ана шундай шароитда маҳаллаларимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида барчамизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифалар янада ортиб бормоқда.

Мурожаатим давомида туманимиз ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида белгилаб олинган қуйидаги чора-тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўцам.

Жиноятчиликка қарши курашишда асосий еътиборни содир етилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни илмий ёндашув асосида ўрганиш, уларнинг асл сабабларини аниқлаш ва бартараф етиш масаласига еътибор қаратилмоқда. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб етган холда, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг асл сабаблари аниқланиб, уларни бартараф етиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича “ижтимоий профилактика” тизими орқали профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар йетакчиси, хотин-қизлар фаолидан иборат “маҳалла бешлиги” ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйиш орқали, маҳалланинг ўзида муаммоли фуқаролар билан ишлашни кучайтирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгихаёт туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш борасида қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва назорат тадбирлари: туман ИИБ томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари мунтазам равишда ташкил етилди.

12 та маҳаллада профилактика инспекторлари фаолияти кучайтирилиб, ҳар бир хонадон ўрганилиб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими жорий қилинди.

2025 йилнинг 4 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туманимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида юқорида келтирилган чора-тадбирлар натижасида - туманимиз ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сезиларли даражада пасайди

Ўтган йилда жами 108 та олди олиниши мумкин бўлган жиноятларни ташкил етган бўлса, жорий йилда жами қайд етилган 88 таси ёки -18,5 фоизи олди олиниши мумкин бўлган жиноятларни ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар яхшиланган
Aҳолини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза: 320 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланди, 58 нафар ёшлар касб-ҳунар марказларида ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар берилди, кам таъминланган
74 та оилага моддий ёрдам ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш: “Ёшлар дафтари” ва “Aёллар дафтари” асосида аниқланган 270 нафар фуқаро билан индивидуал иш олиб борилди.

“Хавфсиз маҳалла” лойиҳаси доирасида 8 та маҳаллага видеокузатув камералари ўрнатилди.

Юқорида қайд етилган ишлар билан бир қаторда, муаммоларга тўхталиб ўцам.

Сўнгги вақтларда янги турдаги жиноятлар ва уларни содир етиш усуллари пайдо бўлмоқда. Aйниқса, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи ёт ғояларни тарғиб етиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб етиш, фуқароларнинг шахсий маълумотларини ва мол-мулкини ахборот технологиялари ёрдамида яни интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар ёрдамида ноқонуний қўлга киритиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Рақамли дунёда яшаяпмиз. Ҳар кунимизнинг деярли асосий қисми телефон, интернет хамда ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ. Банк тўловларини амалга оширишдан тортиб, давлат хизматларидан фойдаланишгача барчаси интернет орқали бажарилаётгани. Бу қулай. Лекин бу қулайликнинг "иккинчи томони" — ахборот хавфсизлиги муаммосидир.

Келинг ушбу ахборот технологиялари ёрдамида содир етиладиган жиноятлар, яни кибержиноятларга тўхталиб ўцам.

Кейинги пайтларда жиноятчилар ўз жиноий қилмишларини интернетдан фойдаланган ҳолда сохта ҳаволалар юбориш орқали тасдиқловчи кодни қўлга киритиб, карта бошқарувини егаллаш, онлайн савдо платформаларида турли алдовлар билан товар ва хизматлар учун тўловни олдиндан амалга оширишга еришиш, телефон қўнғироқлари орқали банк карта бошқарувини тасдиқловчи кодни қўлга киритиш каби усуллар билан содир етмоқдалар.

Бу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг енг самарали усули фуқароларда кибержиноятларга қарши иммунитетни шакллантиришдир. Бунда интернетдан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда номаълум ҳаволаларни юкламаслик, бегона шахслардан бўлаётган телефон қўнғироқлари вақтида шахсингизга оид маълумотларни бермаслик талаб етилади.

Янгиҳаёт туманида Президентнинг ПҚ-1 сонли қарори асосида амалга оширилган ишлар аҳоли ҳаётини яхшилашга ва уларга зарур инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу тадбирлар нафақат бевосита ишлаб чиқаришни, балки халқнинг ижтимоий фаровонлигини оширишга ҳам қаратилган.

Янгиҳаёт туманидаги мазкур ишларнинг натижалари бугунги кунда аҳоли ўртасида яхши қабул қилинмоқда. Ушбу йўналишдаги ишлар давом етиши керак ва бундан кейинги йилларда янада катта натижаларга еришиш учун янги лойиҳалар амалга оширилиши лозим.

Биз жиноятчиликни нафақат жазо билан, балки жамиятдаги маънавий ва ижтимоий қадриятларни мустаҳкамлаш орқали олдини олишга еътибор қаратишимиз зарур. Ҳар бир фуқаро, ёшлар ва катталар жамиятда тинчликни сақлашга, ўз ҳуқуқларини тушунишга ва қонунларга риоя қилишга масъулдир.

Биз биргаликда жиноятчиликка қарши курашиб, янада хавфсиз ва барқарор жамиятни барпо етамиз.

Мамлакатимиз ривожи учун амалга оширилаётган бу тадбирларнинг давомини кўриш ва уларни янада мукаммаллаштириш бизнинг биргаликдаги мақсадимиз бўлиши керак.

Ташаккур!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech