info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги қошидаги комиссия раиси, туман архитектори ва бошқа масъул ташкилот иштирокида йиғилиш ўтказилди

timeicon 07-04-2023

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида очиқ муҳокама ўтказиш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига мувофиқ, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги қошидаги комиссия раиси, туман архитектори ва бошқа масъул ташкилот иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-781-сонли қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 911-сонли қарорига муҳокама этилди. Таъкидлаш жоиз, ташкил этилган йиғилиш очиқ муҳокамада ўтказилган деб ҳисобланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech