info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Тошкент металлургия заводи

timeicon 12-01-2024

2017 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва хорижий инвестор иштирокида «Тошкент металлургия заводи қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ташкил этилди. Бу завод Ўзбекистондаги энг йирик ва замонавий саноат корхоналаридан бирига айланди.

Заводни қуришдан кўзланган асосий мақсад металл маҳсулотлари истеъмол бозорини яқин ва узоқ хориж ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша оладиган, импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат эди. Бу эса, ўз навбатида, қурилиш, саноат ва бошқа соҳаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига ўз харажатлари ва нархларини жиддий равишда пасайтириш имконини беради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech