info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаёт туманининг экспорт салоҳияти

Янгиҳаёт туманининг экспорт салоҳияти
timeicon 10-01-2024

Туманнинг 2023 йил учун экспорт режаси 124,9 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 122,9 млн. АҚШ доллари саноат ва 2,0 млн. АҚШ доллари мева-сабзавот маҳсулотларини ташкил қилиб, мазкур режа туманимизнинг 30 та ишлаб чиқарувчи экспортёр корхоналар томонидан бажарилиши режалаштирилган эди.

Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари учун белгиланган режа 124,9 млн.АҚШ долл. бўлиб, тезкор маълумотларга асосан, амалда 125,4 млн.АҚШ долл. ёки режага нисбатан 100,4 фоизга бажарилмоқда.

Дастурдан ташқари қўшимча 49 та корхона экспортга жалб қилиниб, улар томонидан 22,4 млн.АҚШ долл қийматида маҳсулот экспорт амалга оширилди.

Мисол учун, "BEYKAB GMBH" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан
8,9 млн.доллар кабел махсулотлари Туркия давлатига экспорт амалга оширилган.

"PERFECT ART" МЧЖ корхонаси томонидан 3,1 млн.доллар ун махсулотларини Афғонистон давлатига экспорт амалга оширилган.

"BEYKAB ABB" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 6,5 млн.доллар кабел махсулотларини Туркия давлатига экспорт амалга оширилган.

"Artikul Aziya Kabel" МЧЖ корхонаси томонидан
41,5 млн.доллар кабел махсулотларини Қозоғистон, Хитой ва Туркия давлатларига экспорт амалга оширилган.

"Sladus Produce" МЧЖ корхонаси томонидан 3,2 млн.доллар қандолат махсулотларини Озарбайжон давлатига экспорт амалга оширилган.

"Vektan-Trading" МЧЖ корхонаси томонидан 4,3 млн.доллар кимёвий махсулотларини (мум) Россия, АҚШ, Германия, Италия, Австрия ва Туркия давлатларига экспорт амалга оширилган.

"Original Textile Аnd Print" МЧЖ ҚК корхонаси томонидан
3,8 млн.доллар трикотаж махсулотларини Россия давлатига экспорт амалга оширилган.

"Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ корхонаси томонидан
14,3 млн.доллар металь маҳсулотларини Қозоғистон давлатига экспорт амалга оширилган.

"Aiko Rattan" МЧЖ корхонаси томонидан 1,9 млн.доллар мебель маҳсулотларини Россия давлатига экспорт амалга оширилган.

"Profit System Plastic" МЧЖ корхонаси томонидан 1,6 млн.доллар қурилиш маҳсулотларини Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт амалга оширилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech