Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда жамиятда ўз ўрнига эга, ҳар жабҳада муваффақиятга эришаётган иқтидорли хотин-қизлар иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати таълим, фан, адабиёт, маданият каби йўналишларга талабгор хотин-қизларни адолатлилик ва шаффофлик принципларига риоя қилган ҳолда баҳоладилар ва энг юқори натижа қайд этган номзодлар шаҳар босқичига йўлланма олишди.
Мазкур мукофотнинг шаҳар босқичига йўлланма олган хотин-қизларга омад ёр бўлишини тилаймиз!