Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралашнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда ҳакамлар ҳайъати томонидан талабгор хотин-қизларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Баҳолашда адолатлилик ва шаффофлик принципларига алоҳида эътибор қаратилди. Энг юқори натижа қайд этган номзодлар шаҳар босқичига йўлланма олишди.
Мазкур мукофотнинг шаҳар босқичига йўлланма олган хотин-қизларга омад ёр бўлишини тилаймиз!