Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 январидан маҳаллалар бўйлаб бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ушбу туркум лойиҳалардан бири «Маҳалланинг пиру-бадавлати» лойиҳаси доирасида туманимиз маҳаллаларида узоқ йиллар давомида яшаб келаётган пиру-бадавлат отахон ва онахонларни никоҳларининг шонли саналари муносабати билан табриклаш тадбирлари давом этмоқда.
Туманимизнинг Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси ва маҳалла раислари иштирокида туманимизнинг "Олчазор", "Хумо", "Бинокор" маҳаллаларида шонли саналарини нишонлаётган оилаларни қутлаш тадбирлари бўлиб ўтди.