Куни кеча туман ҳокими бошчилигида Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари ҳамда қатор мутасадди раҳбарлар иштирокида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларидаги битирувчи ёшларнинг ота-оналари билан «Зоом» платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, келгусидаги таълим жараёнларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ўқувчилар орасидаги одоб-ахлоқ масаларида ота-оналарнинг ўрни, шунингдек, ёз мавсумида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид масалалар ҳақида суҳбатлашилди.
Тадбир давомида мутасаддилар ота-оналар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Мулоқот сўнггида мактабни муваффақиятли якунлаётган, билими, одоб-ахлоқи, жамоат ишларидаги фаоллиги билан ўрнак кўрсатиб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналари туман ҳокими томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.