Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда «Ташаббус» маҳалласидаги жойлашган савдо шаҳобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда кўп қаватли турар-жой хонадонларига тегишли турли эълон ва рекламалар, шунингдек, ахборот берувчи пешлавҳалар ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан ташкилот масъул ходимлари, уй эгалари ҳамда «Ташаббус» МФЙ ходимларига огоҳлантириш хатлари берилди ва тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари билан таништирилди.
Жойида бартараф этиш имкони бўлган камчиликлар тузатилиб, қолган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муҳлат берилди.