Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида марказ ходимлари билан «Зилзила содир бўлганда аҳолининг ҳаракатлари» мавзусида профилактик суҳбат олиб борилди.
Унда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори аҳоли муҳофазасини таъминлаш мақсадида зилзила содир бўлганда турар-жой иншоотлари ва бошқа ташкилотларда қилиниши керак бўлган тезкор чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва зарарлар миқдорини жиддий камайтиришга доир ходимларнинг саволларига жавоб берилди.