info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Жазодан озод этилган фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида кўмак кўрсатилди

Жазодан озод этилган фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида кўмак кўрсатилди
timeicon 26-02-2025

Жазодан озод этилган фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида кўмак кўрсатилди

Янгиҳаёт туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 17- июлдаги 543-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни кеча "Чоштепа" маҳалласида туман ҳокими томонидан туман ИИО ФМБнинг пробация ҳисобида турган 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг келажакдаги мақсадлари, оилавий муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди.

Натижада бир нафар фуқаронинг масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилиб, унга касб ҳунар ўқув маркази ва соғлиғини тиклаш учун тиббиёт муассасасига йўлланма берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech