Янгиҳаёт туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида “Жасорат мактаби”га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Ушбу босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларнинг жисмоний тайёрлик даражаси белгиланган мезонлар ва талаблар асосида текширилди.
Маълумот учун, “Жасорат синфлари”да ўқиш муддати йетти йилни ташкил этади. Ушбу синфларга ҳар йили 4-синфни тамомлаган 26 нафар ўқувчи танлов асосида 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.