info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Жаҳолатга қарши маърифат" тадбири бўлиб ўтди

timeicon 31-03-2023

Туманимиздаги 66-оилавий поликлиникада туман ҳокими ўринбосари ва Янгиҳаёт тумани дин ишлари бўйича бош мутахассис бошчилигида "Жаҳолатга қарши маърифат" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда, аввало, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни олиш ва тарқатишда эътиборли бўлиш, диний екстремизм ва террозим каби ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун эҳтиёткорликни ошириш, ёшлар бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир якунида ижтимоий тармоқлар орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб, йўлдан адашган фуқаро ўзининг бошидан кечирганлари, пушаймон бўлгани ҳақида гапириб, барчани ҳушёр бўлишга чақирди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech