info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида диний-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди

timeicon 15-08-2023

Туманимиздаги 329-мактабда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва аёллар иштирокида диний-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари қўмитаси раиси маслаҳатчиси маъруза қилиб, бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва аҳолимиз турмуш даражасини янада ошириш учун бирдамликда ҳалол меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, айрим ёшларимизнинг турли радикал оқимларга қўшилиб қолаётгани, бунинг олдини олиш учун оналаримиз фарзандлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбир сўнгида билиб-билмай йўлдан адашиб, жаҳолат йўлини танлаши оқибатида ўзга юртларда қийинчиликлар гирдобида қолган ва давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган «Меҳр» операцияси туфайли юртга қайтган айрим юртдошларимизнинг қайғули ҳикоялари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech