Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Янгиҳаёт туман бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Бўлим раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирок этган тадбирда ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли диний-экстремистик гуруҳларнинг тарғиботига йўл қўймаслик, аҳолини ҳушёрликка чақириш каби масалалар борасида сўз юритилди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, коррупция, гиёҳванд моддалар савдосига йўл қўймаслик бўйича профилактик сухбат ўтказилди.