Бугун 330-умумтаълим мактабида маҳалла аҳли иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Бундан мақсад туман бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдан иборат.
Унда давлат ва жамоат ташкилотларида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, чет элга муайян муддатга ишлаш, ўқиш ёки зиёратга кетишни режалаштирган фуқароларнинг турли адашган гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолишининг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.