"Чортоқ" маҳалласида жойлашган маданият марказида "Жаҳолатга қарши маърифат" маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.
Унда Янгиҳаёт тумани дин ишлари бўйича бош мутахассис, туман ички ишлар бўлими масъуллари ва ходимлари иштирок етдилар.
Тадбир давомида ёшларнинг кўр-кўрона маълумотларга ишонган ҳолда нотўғри йўлга киришининг олдини олиш, фуқароларнинг турли радикал оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун уларга тушунтиришлар бериш ва интернет маълумотларидан тўғри фойдаланиш кераклиги тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир якунида бўлиши кутилаётган референдумнинг аҳамияти ва Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тарғибот гуруҳи аъзоси маълумот берди.