Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Янгиҳаёт туман бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат" маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Бўлим раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирок этган тадбирда ёшларни диний-экстремистик оқимлардан асраш, жамиятга зид ғоялар тарғиботига йўл қўймаслик ва фуқароларни эҳтиёткорликка чақириш борасида сўз борди.
Шу билан бирга, хизмат фаолияти давомида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, гивоҳванд моддалар савдосига йўл қўймаслик таъкидланиб, хорижда диний таълим олишга кетган ёшларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида ҳужжатли филм намойиш етилди.