Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласи биринчи ўринга қўйилди
Куни кеча туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича белгиланган йўриқнома таништирилди.
Ушбу кечки саф йиғинида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳалларда осойишта муҳитни яратиш юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» доирасида ташкил этилаётган махсус профилактик тадбирларни давом эттириш ва бунда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.