Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида биринчи босқич курсантларнинг «Ватанга қасамёд» қабул қилиш тантанали тадбири ўтказилди.
Тадбирда Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, курсантларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар мазкур тадбирнинг ўтказилаётгани курсантлар учун фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиши билан бир қаторда, танлаган касби курсантлардан содиқлик ва масъулиятни талаб этишини алоҳида таъкидлади.