Куни кеча туманимизда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой, хизмат кўрсатиш Вазирлиги вазири ўринбосари О.Жураева бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ИИБ ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори ўринбосари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Йиғилишда асосан кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар, хусусан ҳудуддаги 41 уй-жой мулкдорлари ширкати иш фаолиятини ўрганиш ва мувофиқлаштириш ишлари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.