Туманимиздаги 2-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга ўқитувчилар, маҳалла фаоллари ва ўз соҳасида самарали меҳнат қилаётган тумандошлар таклиф этилди.
Мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари ва ҳарбий оркестр чиқишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.