Туманимиздаги 50-сонли ДМТТда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир боғча тарбияланувчилари қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни Бош қомусимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.
Байрам дастуридан ўрин олган болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар меҳмонларга байрамона кайфият бахш этди.