info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги академиясида навбатдаги «Жаҳолатга қарши маърифат» тадбири бўлиб ўтди

timeicon 06-04-2023

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги академиясида навбатдаги «Жаҳолатга қарши маърифат» тадбири бўлиб ўтди.

Унда йиғилганларга «Миссионерлик ва прозелитизмнинг маънавий барқарорликка таҳдиди» мазмун-моҳияти, бирор бир динга эътиқод қилган фуқаронинг ўз динидан воз кечиб, ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиниши ва шахсларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан таъсир доирасига тушириш ҳолатлари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, миссионер ташкилотларнинг ёшлар онгига таъсир этиши, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида прозелитизм ва бошқа миссионерлик фаолиятларининг таъқиқлаб қўйилганлиги, бунга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech