info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

timeicon 07-12-2022

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига асосан, давлатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари эсдалик нишони билан тақдирланмоқда.

Янгиҳаёт туман ҳокимлигида ҳам "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ҳокимлик тизимида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган ходимларни байрам билан қутлаб, уларга эсдалик нишонларини топширди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech