Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар фаоллари учун “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда Олий Мажлис Сенати депутати Гулнора Маруфова ва Янгиҳаёт тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси иштирок етиб, янги Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, хотин-қизлар фаолларига референдумда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш учун тушунтириш ишлари олиб боришлари кераклиги таъкидланди.