Бугун 329-сонли умумтаълим мактабида Янгиҳаёт тумани прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, уларни фош этиш, тезкор-қидирув ва терговга қадар текширув ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Шундан сўнг ўзаро ҳамкорлик ва назоратни кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.