info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
timeicon 06-02-2025

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Янгиҳаёт туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Орият» маҳалласида профилактика инспектори ҳамда миллий гвардия ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унда ҳозирги кунда авж олаётган турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишда фуқароларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech