Куни кеча “Янги Умид” ва “Ташаббус” маҳалла ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими ва ҳоким ўринбосари иштирок этиб, ёшларнинг муаммоларини тинглади.
10 га яқин ёшлар контракт тўловини тўлаб бериш, субсидия, бандлигини таъминлаш масалаларидан мурожаат қилишди. Хусусан, Ширин Гиястдинованинг бандлигини таъминлаш масаласи ижобий ечим топиб, унга тез орада иш топиб бериладиган бўлди.
Мадина Нурмуҳаммедова эса уйда пишириқ пишириб, ўзини-ўзи банд қилиш истагидаги ёшлардан. Фақат бир оз қўллаб-қувватланса кифоя. Шуни инобатга олган ҳолда, Мадинага субсидия асосида пишириқ пишириши учун керакли жиҳозлар олиб бериладиган бўлди.