info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Учрашув ташкил этилди

timeicon 15-07-2022

Куни кеча Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари ва мутасадди вакиллар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига тушунтириш масаласига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Бундан мақсад “Янги Ўзбекистон –ижтимоий давлат” тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлашдан иборат.

Тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берилди ва референдумда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши кераклиги таъкидланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech