Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми Буюк Британиянинг Линколн коллежи билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишнинг навбатдаги босқичини ўтказди.
Учрашув давомида Линколн коллежи вакиллари техникумга ташриф буюрди ва таълим жараёнлари билан танишди. Томонлар ўртасида турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди ва келажакдаги режалар белгилаб олинди.
Шунингдек, туманимиздаги битирувчи синф ўқувчилари учун "Таълим ва карера" тадбири доирасида очиқ эшиклар куни ҳам ташкил этилди. Техникумни таништириш жараёнида битирувчиларга мавжуд йўналишлар ва дарс жараёнлари ҳақида маълумот берилди.