Уч авлод вакиллари бир даврада
Бугун «Навқирон» маҳалласидаги 8-сонли умумтаълим мактабида нуронийлар ва секторларда яшовчи ёшлар иштирокида навбатдаги «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди.
Учрашувда ёши улуғ отахонлар ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти мобайнида кўрган кечирган қийинчиликлари ҳамда бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси йўлида яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб, ёш авлодга қимматли тавсия ва панд-насиҳатларни ҳадя этишди.
Туман нуроний жамғармаси ва ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида бундай маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши ёшлар учун ёши улуғларнинг бой ҳаётий тажрибасидан ўрнак олишига замин яратиб келмоқда.