Туманимизнинг «Машъал» маҳалласида «Энг китобхон уй бекаси» кўрик-танлови ўтказилди.
Аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда иштирокчилар уч та шарт бўйича ўзларининг эгаллаган билимларини синовдан ўтказишди.
Танловда ҳар бир иштирокчи ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди ва шартларни аъло бажарган туманимизнинг фуқароси М. Ибрагимова фахрли 1-ўрин қўлга киритиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.