Туманимизнинг фахрли ёшлари!
Ёшлик инсон ҳаётининг энг гўзал даврлардан бири. Ёшлик - шижоат, имконият, орзу-умид ва режаларга бой давр. Ҳар юртнинг эртаси ундаги ёшларнинг шижоати ва ғайрати билан ўлчанади.
30 июнь – Ёшлар куни сифатида байрам қилинишида ҳам Ўзбекистон ёшларининг порлоқ келажагига қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик мужассам.
Бугунги кунда юртимизда таълим, илм-фан, спорт ва бошқа барча жабҳада ёшларнинг иқтидор ва истеъдодларини намоён этишлари учун кенг имконият ҳамда шарт-шароитлар яратилган ва яратиб келинмоқда.
Сизларни бугунги байрам билан чин қалбдан табриклайман. Ватанимиз равнақи йўлида халқимизнинг чинакам камарбастаси, суянган тоғи бўлишингизни, ўз куч-ғайратингизни сафарбар этиб, Президентимиз ишончини оқлашингизни, ўз мақсадларингизга эришиб, доимо юзингиз ёруғ, толейингиз баланд бўлишини тилаб қоламан.
Илмингиз бунданда зиёда, шижоатингиз бундан ҳам баланд, келажагингиз порлоқ бўлсин. Барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, юксак марралар ва орзулар ижобатини тилайман. Ўқишдан, изланишдан, илм олишдан чарчаманг, келажагимиз эгалари!
Янгиҳаёт туман ҳокими Ҳаёт Иногамов