Туманимизнинг барча секторларида ҳудудни ободонлаштириш, тозалаш, кўкаламзорлаштириш бўйича йиғилишлар ўтказилди.
Хусусан, туман ҳокими ҳам маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ҳудуд озодалигини сақлашда ёши катталар ва аёлларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, бошқарув сервис компанияларига маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.