Туманимизнинг 329-умумтаълим мактабида «Сектор раҳбарлари ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва бўш вақтларидан мазмунли фойдаланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 150 нафар ёш иштирок этди.
Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган самимий мулоқот давомида ёшларнинг таълим ва тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бунда мактаб масъуллари, психологлар билан изчил ишлаш, ёшлар билан учрашувларни мунтазам ташкил этиш бўйича сўз юритилди.
Тадбир давомида ёшларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари ҳам тингланди.