Бугун туманимизга Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи келиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.
Хусусан, марказий кўчалар ва маҳаллаларда тозаликни сақлаш, ҳудудларни обод қилиш, санитария-гигиеник ҳолат бўйича кузатилаётган камчиликларнинг олдини олиш масаласида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, «Долзарб 30 кун» тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам саф йиғини ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигига риоя этиш, ёнғин ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.