Туманимизга Хитойнинг "IP OOO TSC HK Investment" корхонаси раҳбарлари ташриф буюрди.
Ташриф давомида туман ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда Янгиҳаёт индустриал технопарк дирекция раҳбари биргаликда меҳмонларни тумандаги янги барпо этилаётган 210 Га майдонга эга бўлган «Ишлаб чиқариш саноат зонаси» ҳамда "INDUSTRIAL EXPORT CENTER" Ўзбекистондаги энг йирик тижорат мажмуаси савдо мажмуаси билан таништирди.
Учрашув давомида меҳмонлар янги лойиҳаларга қизиқиш билдириб, туманимизга инвестиция киритиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида эканликларини таъкидлаб ўтишди.Шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.