Жўрайев Жўрабек — 16 ёшда. Туманимизнинг “Янги Чоштепа” маҳалласида истиқомат қилади. У беш йилдан буён мусиқанинг фортепиано йўналиши билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Жўрабек шу вақтга қадар “Соул”, “Янги йил юлдузлари”, “Конкурс талантов”, “Опен Асиа”, “Куз фантазияси” ҳамда “Сокол Арт” каби 20 га яқин халқаро танлов ва фестивалларда фахрли ўринларни қўлга киритди.
Йош истеъдод соҳиби фортепиано бўйича халқаро танловларда иштирок этиб, машҳур пианиночи бўлишни орзу қилади.