Туманимиздаги 65-оилавий поликлиникада бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Бундан мақсад ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчиларнинг бандлигига кўмаклашиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишдан иборат. Унда 20га яқин иш берувчи корхоналар ва 100 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Ярмарка давомида 70 нафардан ортиқ фуқаролар корхоналар билан шартнома имзолаб, ўзларига маъқул келган жойга ишга жойлашди.