Туманимизда «Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги» ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад — 2023-2024 ўқув йили бошланишидан олдин туманимиздаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаб ўқитувчиларининг соғлигини муҳофаза қилиш.
Мазкур тадбир туманимизнинг барча даволаш-профилактика муассасаларида, хусусан, 66-оилавий поликлиникада мураббийларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриги ўтказилмоқда.
Кўрикда ўқитувчилар тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтказилиб, уларга керакли маслаҳат ва тавсиялар, заруриятга қараб дори воситалари берилмоқда.